Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади
Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилиб, электр тизимига юкламани пасайтириш ва марказлашган иссиқлик тизимида ҳароратни кўтариш учун кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳарорат вақтинча пасайтирилишини маълум қилди.
«Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин пасайши оқибатида иссиқлик станцияларига узатилаётган табиий газ босими пасайиб кетиши сабабли хонадонларга етказиб берилаётган иссиқ сув таминотида ҳам, иситиш тизимида ҳам охирги кунларда ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетди.
Бунинг натижасида ўз хонадонларини иситиш мақсадида фуқаролар қўшимча электр мосламалардан фойдаланишга мажбур бўлмоқдалар.
Бу эса ўз навбатида трансформатор станциялари ва узатиш симларида нормадан ортиқча юкламани вужудга келтиряпти, бунинг оқибатида эса, охирги кунларда трансформаторлар ва симларда портлаш, ёниб кетиш каби авариялар сони кунлик ўн баробаридан ошиб кетди.
Шунга кўра, электр тизимига юкламани пасайтириш ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтиришга мажбурмиз. Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади.
Вазиятни шаҳримиз фуқаролари тўғри баҳолашларига умид қиламиз ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, пойтахт аҳолисидан уйлардаги энг зарур хоналарни иситиш ва ёритишдан ташқари энергия сарфини имкон қадар камайтириш илтимос қилинган.
Мавзуга оид
14:46 / 13.06.2026
Иссиқлик таъминотида аванс эвазига эски тарифнинг сақланиб қолиш муддати 2 ойга туширилди
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
22:59 / 26.04.2026
Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади
18:57 / 06.11.2025