Ўзбекистон | 23:09 / 16.01.2023
7335
2 дақиқада ўқилади

Германия мудофаа вазири истеъфога чиқди 

Кристине Ламбрехт 1 йилдан кўпроқ вақт мудофаа вазири бўлиб ишлади ва турли можаролар фонида лавозимини тарк этди. 

Фото: Kay Nietfeld/dpa/picture alliance

Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехт ўз фаолияти танқид остида қолганидан кейин истеъфога чиқди. Унинг истеъфосини Германия канцлери Олаф Шолц қабул қилди. 

Ламбрехт қарорини ўз фаолиятига ОАВ томонидан жуда юқори эътибор қаратилаётгани, бу эса «аскарлар, Бундесвер [армия] ва хавфсизлик сиёсати ҳолатини муҳокама этишга» тўсқинлик қилаётгани билан изоҳлади. 

Bild нашрининг таъкидлашича, Ламбрехтнинг ишдан кетишига «мисли кўрилмаган муваффақиятсизликлар кетма-кетлиги» сабаб бўлган.  

Масалан, мудофаа вазири сифатида олти ой ишлаганидан кейин ҳам у барча ҳарбий унвонларни эслаб қолмаганини тан олган интервьюси учун танқид қилинди.  

Шунингдек, унинг янги йил мурожаати ҳам жанжалга сабаб бўлди: Ламбрехт Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар туфайли «кўплаб таассуротлар» олганини ва «кўплаб қизиқарли ва ажойиб одамлар» билан учрашганини айтган эди. 

Ламбрехт 2022 йил декабр ойида мудофаа вазири бўлгунга қадар Ангела Меркелнинг сўнгги кабинетида адлия вазири бўлган ва 2021 йилда оила, аёллар ва ёшлар масалалари бўйича вазир лавозимида ҳам ишлаган. 

Мавзуга оид