Ўзбекистон | 11:55 / 16.01.2023
4816
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 800 млн долларлик электротехника маҳсулотини экспорт қилди

2022 йилда Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари томонидан умумий қиймати 800,8 миллион доллардан ортиқ бўлган 196 турдаги маҳсулотларни дунёнинг 60 мамлакатига экспорт қилинди.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси маълумотига кўра, GSP+ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европанинг Буюк Британия, Франция, Германия, Руминия, Словения, Чехия, Австрия ва Венгрия давлатларига, шу билан бирга, Ироқ, Ливан, Марказий ва Ғарбий Африканинг Гана, Камерун Республикаларига тарихда биринчи марта электротехника маҳсулотлари сотилди

4 та халқаро кўргазмада миллий маҳсулотлар учун алоҳида майдон ажратилди. Кўргазмалар давомида корхоналар қарийб 50 миллион долларлик шартномаларни имзолашга эришди.

Энг кўп маҳсулотлар экспорти Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбойжон ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган йили 14 та янги корхона илк маротаба ўз маҳсулотларини экспортга чиқарди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид