17:18 / 18.01.2023
7139

«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Тайинлов ҳақда 18 январь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинган. Зиёвуддин Мирсодиқов 2020 йилнинг ноябридан буён фондга раҳбарлик қилиб келган Яҳё Абдураҳмонов ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Зиёвуддин Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги «Турсунмат қори», «Эски Тошкент», Андижон вилоятидаги «Жиддаи Муборак», Тошкент шаҳридаги «Юнусобод-Оқ тепа» каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган.

Шунингдек, «Саййид Муҳйиддин Махдум» ва «Кўкалдош» мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Top