13:37 / 19.01.2023
7968

2022 йилда 100 мингдан ортиқ Cobalt ишлаб чиқарилди

Декабрь ойида 11 378 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 101 617 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Cobalt автомобили ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43 фоизга ошган.

Ойлар кесимида Cobalt автомобилининг ишлаб чиқариш сони:

  • январда – 3 393 дона; 
  • февралда – 7 394 дона; 
  • мартда  – 8 405 дона;  
  • апрелда – 9 498 дона;
  • майда – 10 226 дона;
  • июнда – 10 468 дона;
  • июлда – 3 519 дона;
  • августда – 7 757 дона;
  • сентябрда – 9 156 дона;
  • октябрда – 11 495 дона;
  • ноябрда – 8 928 дона;
  • декабрда – 11 378 дона.

Ўз навбатида, 2022 йилда 87 105 дона Lacetti-Gentra автомобили ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирилганда 70,6 фоизга ошган.    

2022 йилда ойлар кесимида Lacetti-Gentra автомобилининг ишлаб чиқариш сони энг кўп июнда қайд этилди – 9 463 дона.

Top