Жаҳон | 09:03 / 19.01.2023
8799
2 дақиқада ўқилади

Германия биринчи бўлиб АҚШ Украинага танклар беришини кутмоқда

Фото: AP

АҚШ ўзининг Abrams танкларини жўнатишга рози бўлмагунча Германия иттифоқдошларига Украинага Россия агрессиясига қарши туришда ёрдам бериш учун Германияда ишлаб чиқарилган Leopard танкларини юборишга рухсат бермайди. Бу ҳақда чоршанба куни The Wall Street Journal немис расмийларига таяниб хабар қилди.

Украина узоқ вақтдан бери Ғарбдан унга Leopard жанговар танкларини етказиб беришни талаб қилиб келяпти. Бундай етказиб бериш фақат Германиянинг ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатидаги розилиги билан амалга ошиши мумкин.

Германияда ҳукмронлик қилаётган «светофор коалицияси»нинг бир қатор сиёсатчилари мамлакат ҳукуматини Украинага немис Leopard жанговар танкларини етказиб бериш масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилишга чақирди. 

"Менинг фикримча, ҳамкорларнинг жанговар танклар масаласида имкон қадар тезроқ қарори қабул қилиниши ўта муҳимдир", деб маълум қилди Германия Социал-демократик партиясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Михаэл Рот Deutschlandfunk радиостанциясига берган интервьюда. 

Ўз навбатида, Эркин демократик партиянинг ташқи сиёсат бўйича эксперти Мари-Агнес Штрак-Циммерман айтишича, Германия Leopard'ни экспорт қилиш учун рухсатнома бериши керак.

Украина узоқ вақтдан бери Ғарб давлатларидан Leopard танклари етказиб берилишини сўраяпти. Жорий ҳафтада Полша халқаро коалиция таркибида Киевга бундай танклар етказиб беришга тайёрлигини маълум қилганидан сўнг ушбу мавзу бўйича баҳслар кучайди. Бироқ, бу Германиянинг ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатидаги розилигини талаб қилади. Германиянинг ўзи бундай коалицияда иштирок этишга тайёрми ёки йўқлиги ҳали номаълум.

Мавзуга оид