Ўзбекистон | 13:47 / 24.01.2023
9929
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашди.

Фото: ТИВ

Олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Минтақавий сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Билавал Бҳутто-Зардорий Ўзбекистон томонини Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик қилгани билан табриклади.

Мавзуга оид