21:03 / 25.01.2023
45665

Ўзгаришлардан кейинги ҳукумат: 69 та вазирлик ва идора рўйхати

21 та вазирлик, 12 та қўмита, 25 та агентлик ва 11 та инспекция: Ўзбекистонда маъмурий ўзгаришлардан кейинги Вазирлар Маҳкамаси тизими жами 69 та ташкилотдан иборат бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси / Фото: Kun.uz

Президент фармонига кўра, 26 та вазирлик ва идора бевосита ВМга бўйсунади. 43 та идора эса вазирликларнинг таркибида бўлади.

Фармон билан ижро ҳокимияти органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати тасдиқланди:

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

  • Солиқ қўмитаси
  • Божхона қўмитаси
  • Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (Ўздавзахира)
  • Ғазначилик хизмати қўмитаси (Ғазначилик)
  • Кадастр агентлиги
  • Давлат молиявий назорати инспекцияси
  • Асиллик инспекцияси

2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

  • Техник тартибга солиш агентлиги
  • Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги
  • Экспортни рағбатлантириш агентлиги
  • Фармагентлик

3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
  • Маҳалла ва тадбиркорлик агентлиги
  • Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  • Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси
  • Ипакчилик ва жун саноати қўмитаси
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
  • Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги
  • Агросаноат мажмуи устидан назорат инспекцияси (Ўзагроинспекция)

5. Сув хўжалиги вазирлиги

  • Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (Сувхўжаликназорат)

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси

7. Транспорт вазирлиги

  • Автомобил йўллари қўмитаси
  • Фуқаро авиацияси агентлиги (Ўзавиация)
  • Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (Ўзтемирйўлназорат)
  • Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси (Ўзйўлинспекция)

8. Энергетика вазирлиги

  • Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (Ўзатом)
  • Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция)

9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кон-геология вазирлиги)

  • Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (Контехназорат)

10. Рақамли технологиялар вазирлиги (Рақамлаштириш вазирлиги)

  • Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Ўзбеккосмос)
  • Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат инспекцияси (Ўзкомназорат)

11. Табиат ресурслари вазирлиги

  • Ўрмон хўжалиги агентлиги
  • Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ўзгидромет)

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Санэпидқўм)

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  • Мактабгача таълим агентлиги
  • Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

  • Инновацион ривожланиш агентлиги
  • Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

15. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

  • Ёшлар ишлари агентлиги

16. Маданият ва туризм вазирлиги

  • Миллатлараро муносабатлар қўмитаси
  • Кинематография агентлиги

17. Адлия вазирлиги

  • Ўзархив агентлиги
  • Персоналлаштириш агентлиги

18. Ташқи ишлар вазирлиги

19. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги

20. Ички ишлар вазирлиги

21. Мудофаа вазирлиги

  • Мудофаа саноати агентлиги

22. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Рақобат қўмитаси)

23. Дин ишлари бўйича қўмита

24. Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив)

25. Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА)

26. Маданий мерос агентлиги


Президент фармонига асосан, юқорида санаб ўтилган вазирлик ва идораларда:

  • 17 447 та штат бирлиги (жами штатларнинг 24 фоизи) қисқартирилади; хусусан, раҳбар ўринбосарлари сони 207 тадан 144 тага камаяди; натижада 703 та автотранспорт ва 10 та бино бўшаши кутиляпти;
  • ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафардан ошмайди;
  • нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларини киритиш қатъиян тақиқланди;
  • ўндан ортиқ таркибий тузилма шаклларидан (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шуъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва ҳ.к.) фақат 4 таси қолади;
  • хизмат машинаси таъминоти аутсорсингга ўтказилади;
  • жамғармаларнинг ижро органлари тугатилади.

Фармон талаблари кимларга татбиқ этилмайди?

Вазирлар Маҳкамасидан мустақил органларга:

  • Бош прокуратура
  • Давлат хавфсизлик хизмати
  • Миллий гвардия
  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
  • Ҳисоб палатаси

Президент ва Президент администрацияси ҳузуридаги ташкилотларга:

  • Статистика агентлиги
  • Стратегик ислоҳотлар агентлиги
  • Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар агентлиги
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
  • Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
  • Бизнес-омбудсман
  • Халқ қабулхоналари
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати
  • Тиббиёт бош бошқармаси

Эслатиб ўтамиз, юқорида санаб ўтилган органлардан ташқари, давлат ҳокимияти тизими қонун чиқарувчи (Сенат, Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашлар) ва суд органлари (судлар, Судьялар олий кенгаши), Марказий сайлов комиссияси ва Марказий банкни ҳам ўз ичига олади.

Биринчи даражали бюджет тақсимловчилари қаторида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Маънавият ва маърифат маркази, МТРК, Миллий ахборот агентлиги ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари – Савдо-саноат палатаси ва Касаба уюшмалари федерацияси ҳам бор.

Top