Ўзбекистон | 11:42 / 25.01.2023
34272
2 дақиқада ўқилади

Давлат ташкилотларида 17 447 та штат бирлиги қисқартирилади

Президент фармонига кўра, вазирлик ва идоралардаги штат бирликлари сони 24 фоизга қисқарадиган бўлди. Хусусан, раҳбар ўринбосарлари сони 207 тадан 144 тага камаяди. 703 та автотранспорт ва 10 та бино бўшамоқда. Нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларини киритиш қатъиян тақиқланди.

Фото: Getty Images

Бугун, 25 январ куни “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони имзоланди.

Унга кўра, вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).

Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситаси ва 10 та бино бўшамоқда.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида:

  • штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 трлн сўм;
  •  автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 млрд сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.

Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъиян тақиқланмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти