Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Фридрих Эберт жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: Дунё АА
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ҳудудий директори этиб тайинланган Филипп Ян билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, 2023 йилда жамғарма билан режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Германия билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғарма билан ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий соҳалардаги алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
09:07 / 11.12.2025
Қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш янги жамғарма орқали амалга оширилади
18:08 / 22.11.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
21:08 / 07.11.2025
Ўзбекистонликлар учун долларда пул жамғариш қанчалик фойдали?
13:50 / 09.10.2025