Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда жайрон овлаган браконьерлар ушланди
Улар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирганликда гумонланмоқда.
Фото: Табиат ресурслари вазирлиги
Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ва «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг қўриқлов ходимлари томонидан ҳамкорликда 26 январ куни рейд тадбирлари ўтказилди.
Унда соат 20:30 атрофида Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, «Жаслиқ» посёлкасида яшовчи фуқаролар Ж. Е. ва М. И. қонунга хилоф равишда мототранспорт воситаси ёрдамида тегишли рухсатномаси олинмаган ов милтиғи билан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланган 13 бош жайронни отиб, жонсиз ҳолатда олиб кетаётган пайтида ушланди. Броконьерлардан бир дона ов милтиғи, 35 дона ўқ, ҳамда жайрон таналари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилиб, ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда. Ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўриш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этилади.
Мавзуга оид
14:43 / 04.10.2025
Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" халқаро фестивали бўлиб ўтади
08:50 / 26.09.2025
Қорақалпоғистонда аёл судялар улуши мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткичга етди
13:46 / 23.09.2025
Қорақалпоғистон ёшлари учун давлат ОТМга 500 та мақсадли квота ажратилди
13:26 / 23.09.2025