Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди
Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Усмон Шарифхўжаев / Фото: Kun.uz
Унга кўра, Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
- Темур Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Узоқ Бегимқулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Баҳодир Анорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Нодир Муслиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан, Иброҳим Жўраев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан, Ваҳоб Ражабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги негизида ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг янги раҳбари Ҳилола Умарова бўлганди. У бунгача президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимида эди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025