Ўзбекистон | 16:17 / 31.01.2023
12864
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги уйлардан бирида яна газ портлади

4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Нукус тумани ҳокимлиги

31 январ куни Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги уйлардан бирида газ чақнаши содир бўлди. ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланган.

«Бугун, 31 январ куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Октерак» МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Бу Қорақалпоғистонда сўнгги кунларда газ портлаши билан боғлиқ учинчи ҳолатдир. 27 январ куни Хўжайли туманида туман солиқ идораси ошхонасида содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланганди. 29 январ куни Нукус шаҳридаги тўрт қаватли уйда газ портлаб, уй қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти