Ўзбекистон | 08:51 / 02.02.2023
3873
1 дақиқада ўқилади

FlyArystan авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга парвозларни тикламоқда

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олмаота — Самарқанд йўналишидаги рейсларни тикламоқда.

Фото: Amir Mukhametgalin

Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йил 15 мартга белгиланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

FlyArystan — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, қароргоҳи Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид