19:14 / 02.02.2023
12855

Рамзон Қодировга «халқ отаси» унвони берилиши мумкин

Чеченистон парламенти Қодиров лавозимини «Халқ отаси» унвони билан тўлдиришни таклиф қилди.

Фото: YELENA AFONINA/TAS

Россия таркибига кирувчи Чеченистон парламенти ўз конституциясига ўзгартириш киритиш ва минтақа раҳбари Рамзон Қодиров лавозимига «Мекхан Да» унвонини қўшишни таклиф қилди.

Қонун лойиҳасига кўра, депутатлар ҳудуд раҳбарининг ваколатларини кўрсатувчи 63-моддага ўзгартириш киритмоқчи. «Биринчи хатбоши «Чеченистон Республикаси раҳбари» деган сўзлардан кейин «Мехкан Да» деган сўзлар билан тўлдирилсин», дейилади ҳужжатда. Бу ибора сўзма-сўз «ўлка отаси» деб таржима қилинади, бироқ «халқ отаси» маъносида қўлланади.

Қонун лойиҳаси ташаббускорлари 20 нафар депутат, жумладан, республика парламенти раиси Магомед Даудов бўлган.

Яқинда Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Миллий лидер» унвонини олган эди. Шунингдек, унинг «Арқадағ» (Орқатоғ, ҳомий) унвони ҳам бор.

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «Елбаси» (Элбоши) унвонини олган, аммо кейинчалик ундан маҳрум қилинган эди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон «Пешвои миллат» (Миллат етакчиси) унвонига эга.

Top