Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий клиника тиббиёт кластерига айланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Meridian тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.
«Тиббиётда хусусий секторга имконият берилгани рақобат ва сифатни оширишда муҳим омил бўлмоқда. Фарғона вилоятида бундай муассасалар 720 тага етди. Улардан бири Фарғона шаҳридаги Meridian тиббиёт марказидир.
Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.
2021 йил декабрда фойдаланишга топширилган клиника замонавий ташхис ва даволаш хизматлари кўрсатиб келмоқда. Бунинг учун Германия, Жанубий Корея, Япония ва Хитойдан замонавий ускуналар келтирилган. Шифохона 120 та стационар ўринга, йилига 2 мингта жарроҳлик амалиётини ўтказиш қувватига эга», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Эътиборлиси, ўтган йили тиббиёт маркази ҳузурида университет ҳам очилди. Ҳозир 600 нафар талаба ўқимоқда, уларга чет эллик ўқитувчилар сабоқ бераётир. Талабалар тиббиёт марказида амалиёт ўтайди.
Шу тариқа бу муассаса замонавий клиникалар, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.
Давлат раҳбари шифокорлар билан суҳбатлашди.
«Хусусий тиббиётга шароит яратганимиз ўзини оқлади, буни аҳоли қабул қилди. Чунки одамларимиз яхши яшашга интиляпти, ўз соғлиғига қараяпти. Аҳоли даромадини ошириш бўйича қилаётган ҳамма ҳаракатларимиз аслида шунинг учун - халқимизнинг соғлом ва фаровон яшаши учун», - деди Шавкат Мирзиёев.

Клиниканинг интервенцион кардиология, кардиохирургия, трансплантология, радиологияни йўлга қўйиш борасидаги лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Мавзуга оид
21:28 / 14.12.2025
“Фарғонада у зўр эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлган” – танишини машинада қасддан уриб ўлдирган шахс ишида ҳукм ўқилди
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025