Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон-Хитой саноат парки» ташкил этилади
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ўзбекистоннинг Хитой элчиси Фарҳод Арзиев билан онлайн учрашув ўтказди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида Навоий – Хитой савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини жадаллаштириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни имзолаш келишиб олинди.
Мазкур «йўл харитаси»га асосан жорий йилда бир қатор устувор вазифаларни амалга ошириш белгиланган. Навоий вилояти ва Хитойнинг Фуцзянь провинцияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш, вилоятда «Ўзбекистон-Хитой саноат парки»ни ташкил этиш, унда кимё, қурилиш материаллари ва саноатнинг бошқа муҳим йўналишларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, «Навоий» ЭИЗ дирекцияси ва Шеньжень махсус иқтисодий зонаси компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш шулар жумласидан.
Учрашувда вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилаётган муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш тизимларини Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналарида жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида қуёш панелларини вилоят ҳудудида ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.
Музокараларда ўзаро ҳамкорликда тоғ-кон, кимё, машинасозлик, текстиль ва тўқимачилик, қурилиш материаллари каби қатор соҳаларни ривожлантириш истиқболли эканлигига эътибор қаратилиб, томонлар Навоий вилоятида хитойлик инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳамда Хитой томонидан инвестицияларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026