Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ноёб қуш топилди
Жомбой туманида яшовчи Умарбек Наврўзов уйи яқинидан ноёб қуш топиб олди. Самарқанд вилояти экология бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур қуш кўринишидан маҳаллий қушларга ўхшамагани сабабли фуқаро мутахассисларга мурожаат қилган.

Аниқланишича, ушбу қуш бугунги кунда йўқолиб бораётган ноёб тур ҳисобланиб, Қизил китобга киритилган «Қора бўйинли Гребе» қушидир.
Ушбу тур Шимолий Американинг ғарбий қисмида, Евросиёнинг мўътадил ва субтропик кенгликларида, қисман Африкада яшайди. Россиялик олимлар кўп йиллардан бери Гребе популяциясини ўрганиб келмоқда.

Айни пайтда мазкур қуш туман давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, махсус тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тез орада табиат қўйнига қайтарилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025