Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида портлаш хавфининг олди олинди
Паст Дарғом туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида газ сизиб чиқиши ҳолати юзага келиб, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли эҳтимолий портлаш ва ёнғиннинг олди олинди.
Фото: Видеодан кадр
3 апрел куни соат 13:45 да Паст Дарғом тумани “Оқ олтин” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида MAN русумли газ ташувчи автомобилдан сиғимга газни тўкиш жараёнида технологик жараён бузилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.
Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари соат 14:02 да етиб борган ва тезкор чоралар кўрилиши натижасида соат 15:03 да газ сизиб чиқиши тўлиқ бартараф этилган.
Мутахассисларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли катта портлаш ва ёнғин хавфи олди олинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
12:57 / 04.04.2026