Ўзбекистон | 11:26 / 06.02.2023
4217
1 дақиқада ўқилади

Франция компанияси Тошкентдаги объектларга қуёш панеллари ўрнатади

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотам Шокиров, ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов EDF компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори Эммануэл Чевеннемент, EDF бизнес бўйича катта менежери Анна Шараева ва Ўзбекистондаги бош директори Пьер Пол Антенисенс билан учрашув ўтказди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Учрашувда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, пойтахтдаги қатор объектларга қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган лойиҳа доирасидаги ишлар кўриб чиқилди.

Лойиҳа, нафақат шаҳар, балки мамлакат учун истиқболли ҳисобланади ва унинг амалга оширилиши натижасида электр энергияси сарфи сезиларли камаяди. Объектларга ўрнатилган қуёш панеллари уларнинг ўз истеъмолидан ташқари қўшимча бинолар ва аҳолига йўналтирилиши мумкин.

Франция томони маълум қилишича, бугунги кунда лойиҳанинг техник, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатлари такомилига етказилмоқда. Бу узоқ муддатли, кенг кўламли лойиҳани биргаликда амалга ошириш учун ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган компаниялар кўриб чиқилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид