Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этилади
Ўзбекистонда махсус дастурий таъминот ёрдамида IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик қонун билан белгиланиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
"Сўнгги вақтларда фуқароларнинг уяли телефон аппарати йўқолгани ҳақидаги хабарлари кўпаймоқда. Воқеа тафсилотларини аниқлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари терговга қадар текширув ўтказади, жиноят аломатлари бўлганда, жиноят иши қўзғатилади. Ўзбекистонда мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг жорий этилгани ушбу турдаги жиноятларни очишга ёндашувни тубдан ўзгартирган эди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда жиноятчини топиш ва уяли телефон аппаратини эгасига қайтариш учун мобил қурилма эгаси томонидан тақдим этилган IMEI кодидан фойдаланилмоқда. Бироқ, технология ривожланиши билан бир қаторда жиноят изларини яшириш усуллари ҳам шунга монанд ривожланиб бормоқда.
Билдирилишича, жиноятчилар эндиликда клонланган IMEI кодларини яратишмоқда. Бундай клонланган IMEI кодларини автоматик аниқлаш ва блокировка қилишнинг техник тартиби жорий этилмаган.
Клонлаш қуйидагича амалга оширилади: махсус дастурий таъминот воситасидан фойдаланган ҳолда IMEI коди битта мобил қурилмадан бир ёки бир нечта мобил қурилмаларга узатилади ва натижада тармоқда бир хил IMEI коди бўлган бир нечта мобил қурилмалар пайдо бўлади.
Бу ишларни амалга ошираётганларни халқ орасида Chаnger деб аташади. Айнан улар IMEI кодларни клонлаштириш билан шуғулланади. Бу ўғирланган уяли телефонларни излаб топишни қийинлаштириб, ноқонуний олиб кирилган мобил қурилмаларни республика ҳудудида рўйхатдан ўтказиш имконини беради.
Айни пайтда мобил қурилманинг халқаро идентификация кодини ноқонуний равишда ўзгартирганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик мавжуд эмас. Бу каби казусли ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026