Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бюджет тақчиллигини қоплаш учун олтин сотишни бошлади
Молия вазирлиги биринчи марта Миллий бойлик жамғармаси олтинларини сотишга мажбур бўлди.
Россия бюджети тақчиллиги январ ойида 1,76 триллион рублни ёки 25 млрд долларни ташкил этди. Бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга камайди, харажатлар эса 59 фоизга ўсди. Бу ҳақда Россия Молия вазирлигига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил бюджетида 2,9 трлн рубл миқдорида тақчиллик бўлиши аввалдан назарда тутилган эди. Унинг катта қисми йилнинг биринчи ойидаёқ шаклланиб улгурган.
2023 йил январ ойида Молия вазирлиги бюджет тақчиллигини қоплаш учун биринчи марта Миллий бойлик жамғармасидан (МБЖ) 3,6 тонна олтин ва 2,3 миллиард Хитой юани сотди. Битимларнинг умумий қиймати 38,5 миллиард рублга баҳоланмоқда.
Январ ойида Россиянинг нефт-газ даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга камайган. Бу нефт нархи котировкалари ва табиий газ экспорти ҳажмининг пасайиши билан изоҳланмоқда. Россиянинг нефт-газ даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 млрд долларга камайган.
2022 йил декабр ойида Россия бюджетида 56 млрд долларга тенг рекорд даражадаги тақчиллик қайд этилган эди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
23:50 / 19.05.2026