20:38 / 07.02.2023
19638

Сўнгги 2 кунда дунёда 250 га яқин зилзила қайд этилди

Ўртача ҳар 12 дақиқада 1 ер силкиниши кузатилмоқда. 

Фото: AP

Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, охирги 48 соат ичида дунёда 4 баллдан кучли 241 та зилзила қайд этилди. Ўртача ҳар 12 дақиқада 1 зилзила юз бермоқда.

Энг кучли силкинишлар Шарқий ва Марказий Туркияда, шунингдек, Сурия қирғоқлари ва Индонезияда кузатилган.

Жумладан, Туркия жанубида 1 соат ичида 7 та зилзила қайд этилган.

6 феврал куни эрталаб Туркиянинг Сурия билан чегарасида кучли зилзила юз берган эди. Оқибатда 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, ўн минглаб одамлар жароҳатланди. Минглаб уй-жойлар вайрон бўлди.

Мавзу
Туркияда вайронкор зилзила
6 феврал тонгида Туркия жануби-шарқида рўй берган 7,8 балли зилзила минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетди.
Барчаси
Top