Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.
Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари 10–12 феврал саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
9 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ кириб келди. Республиканинг ката қисмида ёмғир ёғди ва ёмғир қорга айланди. 10 февраль куни эрталабга келиб, ҳудуднинг катта қисмида қор ёғиши тўхтади. Фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши сақланиб турибди.
Дам олиш кунлари барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.
Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво +2…5 даражагача, жанубда +7…+9 даражагача исийди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
«9−10 феврал кунлари ёғиб ўтган кучли қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60–70 сантиметрга ошди ва 150 сантиметрга етди, бу меъёрдан деярли 2 баробар кўп. Янги ёғган қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори. Тоғларга борганингизда жуда эҳтиёт бўлиш сўралади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:46 / 14.11.2024
15 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади
10:27 / 13.11.2024
14 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин
10:23 / 12.11.2024
13 ноябр куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
15:45 / 11.11.2024