Ўзбекистон | 12:12 / 10.02.2023
16271
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.

Фото: Kun.uz

Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари 10–12 феврал саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

9 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ кириб келди. Республиканинг ката қисмида ёмғир ёғди ва ёмғир қорга айланди. 10 февраль куни эрталабга келиб, ҳудуднинг катта қисмида қор ёғиши тўхтади. Фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши сақланиб турибди.

Дам олиш кунлари барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.

Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво +2…5 даражагача, жанубда +7…+9 даражагача исийди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

«9−10 феврал кунлари ёғиб ўтган кучли қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60–70 сантиметрга ошди ва 150 сантиметрга етди, бу меъёрдан деярли 2 баробар кўп. Янги ёғган қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори. Тоғларга борганингизда жуда эҳтиёт бўлиш сўралади», дейилади хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид