Ўлжа қилинган танкларни тузатаётган механиклар ва Донбассдаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 355-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Молдова президенти Майя Санду Россия мамлакатда давлат тўнтаришига уринишга тайёрлангани ҳақида айтди. Аввалроқ Володимир Зеленский ҳам Украина разведкаси маълумотларига таянган ҳолда шу ҳақда огоҳлантирганди.
- АҚШ ўз фуқароларини зудлик билан Россия ҳудудини тарк этишга чақирди. Франция ТИВ ҳам Беларусда бўлиб турган ўз фуқароларига шундай мурожаат билан юзланган ва бунда «Россиянинг Украинада бошланган янги юриши»га ҳавола берилди.
- «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси иккита видео тарқатди: улардан бирида асирликдан қайтган ёлланма жангчи Дмитро Якушченконинг ўлдирилиши, бошқасида Якушченко ўзининг «афв» этилгани ҳақида гапираётгани акс этган.
- Россияда ҳарбийларга чиқарилган ҳукмлар бўйича статистика махфийлаштирилди. Олий суд буни ФСБ ва Мудофаа вазирлиги буйруқлари билан изоҳлади.
- Полша ва Германияда украиналик ҳарбий хизматчиларни Leopard 2 жанговар танкларини бошқаришга ўргатиш бошланди. ГФР мудофаа вазирлиги машғулотларни биринчи чорак охирида, апрел ойида якунлашни режалаштирмоқда.
- The New York Times нашри Украина томонида жанг қилаётган россияликлар ҳақида ҳикоя қилиб, «Свобода России» легиони мавжудлигини тасдиқлади.
Кун кадри. Петровкадаги вайронгарчиликлар
Донецк областидаги фронт чизиғида турган украиналик ҳарбийлар
Россиянинг Донбассдаги юриши давом этмоқда, аммо, Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, россиялик сафарбар қилинганлар олдинга юришдан бош тортиши билан боғлиқ ҳолатлар борган сари ортмоқда. Америкадаги Урушларни ўрганиш институти экспертлари тасдиқлашича, РФ қўшини Вуҳледар атрофида «ҳалокатли йўқотишларга учраган», Украина қуролли кучлари вакиллари эса Россия армияси ушбу шаҳарни штурм қилиш чоғида 155-денгиз пиёдалари бригадаси сараланган таркибини тўлиқ йўқотган бўлиши мумкинлигини хабар қилди. Россия мудофаа вазирлиги ўз брифингларида Вуҳледардаги муваффақиятлар ҳақида айтмоқда, Владимир Путин эса денгиз пиёдалари Украинада «қаҳрамонларча жанг қилмоқда» деб ҳисоблайди. Қуйида фронт чизиғида олинган навбатдаги суратлар.
Россияликлардан ўлжа қилинган танклар таъмирланадиган завод
Украинадаги «Фонд Сергея Притулы» хайрия ташкилоти мамлакат шарқидаги (айнан қаердалиги — аниқ эмас) заводни молиялаштиради, Жанг майдонида ўлжа қилиб олинган Россия ҳарбий техникалари таъмирлаш учун шу ерга юборилади. Ўлжа қилинган ҳарбий машиналар тузатилиб, яна фронтга юборилади ва Украина кучлари йўқотишлари ўрнини тўлдиради. Қуйида ушбу заводдаги механикларнинг иш жараёни акс этган суратлар.
Киев областида дафн маросими
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024