Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизил китобга киритилган қуш ҳаёти асраб қолинди
Самарқанд шаҳри атрофида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирининг яқинига келиб қўнган тасқара уча олмай қолади.
Буни кузатиб турган шу атрофдаги фуқаролар зудлик билан Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига мурожаат қилишади.
Бўлим ходимлари томонидан тасқара ветеринар кўригидан ўтказилиб, вақтинча сақлаш учун “Зарафшон” миллий табиат боғи питомнигига топширилди.
Тасқара Ўзбекистон Қизил китобга киритилган бўлиб, мутахассислар бу қушга “Табиат санитари” деб ҳам таъриф беришади.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Самарқандда Қизил китобга киритилган яна бир ноёб қуш топилиб, ёрдам кўрсатилган эди.
Мавзуга оид
10:21 / 13.05.2026
Сурхондарёда Қизил китобдаги қушни овлаб, истеъмол қилганлар аниқланди
14:39 / 06.05.2026
Қашқадарёда балиқчи табиатга етказган зарар миллион долларга баҳоланди
13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди
21:13 / 31.10.2024