Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди
Қонунларда белгиланган тартибга кўра, мазкур иш жиноий тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.

Фото: Экология вазирлиги
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Экологик назорат инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро И.И. Саҳро лочинини (шахин қуши) ноқонуний сақлаб келаётгани ва сотувга қўйгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Экология бошқармаси, вилоят ИИБ ва вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликка чек қўйиш чора-тадбирлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур иш жиноий тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.
Маълумот учун, Саҳро лочини лочинсимонлар оиласига мансуб қуш бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Уни табиатдан ноқонуний ажратиб олганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори 14-иловасига мувофиқ БҲМнинг 1 500 баробари миқдорида (562 млн 500 минг сўм) зарар қўлланади.
Зарар миқдори БҲМнинг 300 баробаридан кўплиги сабабли Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаган фуқарога тегишли иш жиноий тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34
-
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
Жаҳон | 21:21
Мавзуга оид

21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди

13:08 / 05.09.2024
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди

17:30 / 22.03.2024
Фото: Туркистон силовсини Чотқол қўриқхонаси кузатув фотоқопқонига муҳрланди

10:28 / 14.03.2024