12:11 / 15.02.2023
3636

Ўзбекистонга январ ойида энг кўп турист Тожикистондан келди

2023 йилнинг январ ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган. 

Ўзбекистонга январ ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:

  • Тожикистон – 139,6 минг нафар;
  • Қозоғистон – 116,6 минг нафар;
  • Қирғизистон – 103,2 минг нафар;
  • Россия – 41,9 минг нафар;
  • Туркия – 6,7 минг нафар;
  • Корея – 2,4 минг нафар;
  • Туркманистон – 2,3 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 1,1 минг нафар;
  • Озарбойжон– 0,7 минг нафар;
  • Беларусь Р. – 0,7 минг нафар;
  • АҚШ – 0,6 минг нафар;
  • Германия – 0,5 минг нафар;
  • Франция – 0,3 минг нафар;
  • Буюк Британия – 0,4 минг нафар;
  • Хитой – 0,4 минг нафар.
Top