Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қарийб 10 кун вайрона остида қолган кексалар қутқарилди
Улар шифохонага ётқизилди.
Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида 74 ёшли Жамила Кекеч зилзиладан 227 соат ўтгач қутқариб олинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
У қарийб 10 кун давомида Дулқодирўғли туманининг Пинарбоши маҳалласидаги олти қаватли турар жой биноси вайроналари остида ётган. Шифокорларнинг биринчи ёрдамидан сўнг аёл шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, Одиёмон вилоятида зилзиладан 212 соат ўтиб, вайроналар остидан 77 ёшли аёл тирик ҳолда топилган. Фотма Гунгўр вилоят марказида қулаган бино вайроналари остидан қутқариб олинган. У ҳам вайроналар остида қарийб 10 кун қолиб кетган. Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилган.
15 феврал ҳолатига Туркиядаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 35 минг кишидан ошди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам юз берди. Ливан, Кипр, Греция ва Ироқда ҳам сезилди.
Мавзуга оид
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026