Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:05 / 18.02.2023
9648
1 дақиқада ўқилади
Январда 5 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келди
3,5 минг нафар тожикистонликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Фото: Getty Images
2023 йилнинг январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан энг кўп ташриф, яъни 3,5 минг нафар тожикистонликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Январь ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:
Тожикистон – 3,5 минг киши;
Қозоғистон – 0,8 минг киши;
Қирғизистон – 0,5 минг киши;
Россия – 0,1 минг киши;
бошқа давлатлар – 0,1 минг киши.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш