Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Испания меҳнат бозорига жалб қилинади
Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларининг Испаниядаги ушбу соҳага мутасадди вазирлиги ходимлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Испания вакиллари Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишларга баҳо берар экан, Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий мамлакатларда хавфсиз ва тартибли меҳнат фаолиятини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилганлиги ривожланаётган давлатларнинг ижобий кўрсаткичларидан бири ҳисобланишини айтишди.
Тақдим этилган батафсил маълумотлар ва тақдимот учун миннатдорлик билдирар экан, улар Испания ва Ўзбекистон ўртасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун етарли даражадаги салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Испания меҳнат бозорига жалб қилиш учун қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларидаги компанияларни топишда ёрдам тақдим этишга тайёр эканликлари ҳам маълум қилинди.
Ташкилотлар ўртасида Англашув меморандумини имзолаш, шунингдек, мамлакатда меҳнат мигрантларини хорижга юборишдан олдин тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Испания делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025