Жаҳон | 11:43 / 20.02.2023
3800
2 дақиқада ўқилади

Роскомнадзор The Bell сайтини блоклади

Идора аввалроқ Россияда «хорижий агент» сифатида тан олинган нашрнинг блокланиши сабабини кўрсатмаган.

Фото: Getty Images

Роскомнадзор Россиядан The Bell сайтига киришни блоклади, бу кириш чекловларини текшириш бўйича идора сервиси маълумотларидан келиб чиқади. Бу ҳақда 19 февраль, якшанба куни Россия ОАВ хабар берди. Агентлик блоклашга нима асос бўлганини аниқлаштирмади. The Bell жамоаси қайд этишича, Россияда жойлашган фойдаланувчилар VPN'дан фойдаланган ҳолда сайтга киришлари мумкин.

2022 йил февралида Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Роскомнадзор Россиядаги минглаб сайтларни, жумладан, кўплаб мустақил оммавий ахборот воситаларини блоклаб қўйган. Бундан ташқари, идора оммавий ахборот воситаларидан қўшни давлат билан урушни «махсус операция» деб аташни талаб қилди ва 2022 йил март ойида Россия армиясини «обрўсизлантириш» ва у ҳақдаги «фейк»лар учун жазо жорий этилди.

Шундан сўнг, The Bell таҳририяти мақолалар бўйича журналистларни жиноий жавобгарликка тортиш хавфи туфайли урушни ёритишни тўхтатишга қарор қилди, аммо кейин буни давом эттирди. Ўтган йил давомида Россия Адлия вазирлиги The Bell ва унинг асосчиси Елизавета Осетинскаяни «хорижий агентлар» рўйхатига киритди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид