Жаҳон | 16:43 / 21.02.2023
7776
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Путиннинг ғарбга қарши айбловларини «абсурд» деб атади

Фото: Reuters

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия президенти Владимир Путиннинг ғарбга қарши айбловларини «абсурд» деб атади. 

«Ҳеч ким Россияга ҳужум қилмаяпти. Россия Украина ёки бошқа биров томонидан қандайдир ҳарбий таҳдид остида, деган фикр абсурддир», - деди Салливан журналистларга. 

Унинг сўзларига кўра, Украинада уруш бошлаш қарори Путиннинг ўз танлови бўлган. 

«Россия Украинадаги урушни тўхтатиб, уйига қайтса - уруш тугайди. Аммо Украина урушни тўхтатса, АҚШ ва коалиция унга қарши курашда ёрдам беришни тўхтатса - Украина харитадан йўқолади», - дея қўшимча қилди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид