Ўзбекистон | 12:55 / 21.02.2023
7815
2 дақиқада ўқилади

“Тошкент – Андижон – Тошкент” йўловчи поездлари Наманган орқали ҳаракатланади

24 февралдан бошлаб 92/91 ва 94/93-сонли “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўловчи поездлари Наманган орқали ҳаракатлана бошлайди. Бу бўйича ҳаракат жадвали тасдиқланди.

Фото: KUN.UZ

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, 3 кундан кейин Наманган орқали юришни бошлайдиган “Тошкент – Андижон – Тошкент” поездлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

24 февралдан 94/93-сонли “Тошкент – Андижон” йўналиши:

Тошкент 06:04 – Наманган 10:53, 10:58 – Андижон 13:02.

25 февралдан 94/93-сонли “Андижон – Тошкент” йўналиши:

Андижон 15:52 – Наманган 17:57, 18:04 – Тошкент 22:46.

27 февралдан 92/91-сонли “Тошкент – Андижон” йўналиш:

Тошкент 17:22 – Наманган 21:54, 21:59 – Андижон 00:03

28 февралдан 92/91-сонли “Андижон – Тошкент” йўналиши

Андижон 15:52 – Наманган 17:57-18:04 – Тошкент 22:46

Шунингдек, қуйидаги поездлар ҳаракати жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилаётгани маълум қилинди:

24 февралдан 64-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши:

Тошкент 17:22 – Наманган 21:54, 21:59 – Андижон 00:03.

25 февралдан 128-сонли “Қўнғирот — Андижон” йўналиши:

Қўнғирот 09:33 – Наманган 10:18, 10:23 – Андижон 12:27.

26 февралдан 127-сонли “Андижон — Қўнғирот” йўналиши:

Андижон 15:52 – Наманган 17:57, 18:04 – Қўнғирот 18:22

25 февралдан ҳар шанба, якшанба, сешанба ва чоршанба кунлари 6382-сонли “Андижон – Қўқон” йўналиши:

Андижон 14:44 – Қўқон – 20:34.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид