Туркияда яна икки зилзила. Янги вайронгарчиликлар ҳақида хабар қилинган
Икки мамлакатдаги қурбонлар сони камида 10 нафарни ташкил этмоқда, 760 дан ортиқ киши жабрланган

Фото: AFP
Душанба куни кечқурун Туркия жанубида рўй берган яна икки ер силкиниши оқибатида олти киши ҳалок бўлган ва қарийб 300 киши тан жароҳати олган.
Мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу жабрланган ҳудудлар аҳолисини аввалги зилзилалардан шикастланган биноларга қайтиб кирмасликка чақирган.
Туркия жанубида, феврал ойи бошида кучли зилзилалар рўй берган ҳудудда душанба куни навбатдаги ер силкинишлари кузатилди. Иккита янги зилзила кучи 6,4 ва 5,8 баллни ташкил этган.
Туркия фавқулодда вазиятлар агентлиги биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 20:04 да (Тошкент вақти билан соат 22:04) қайд этилгани, кўп ўтмай иккинчи марта ер қимирлаганини маълум қилган.
Зилзила эпимаркази Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Самандаг шаҳри яқинида жойлашган. Ер силкинишлари Туркиянинг қўшни вилоятлари, Сурия шимоли, Миср ва Ливанда ҳам сезилган.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, мамлакатда бу сафарги зилзила қурбонлари сони камида олти нафарни ташкил этмоқда, 294 киши тан жароҳати олган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжанинг маълумотига кўра, яраланганларнинг 18 нафари оғир аҳволда ва улар Адана ва Дёртйўл шаҳарларидаги шифохоналарга жойлаштирилган.
Сойлунинг сўзларига кўра, Антакя, Самандаг ва Дафна шаҳарларида қурбонларнинг жасадлари аниқланган.

Қўшни Сурияда янги зилзиладан кейинги қурбонлар ва жароҳатланганлар сони очиқланмаган. Сурия инсон ҳуқуқлари маркази (SOHR) маълумотларига кўра, камида 470 киши, ҳукумат назоратидаги ҳудудларда 320 ва исёнчилар назоратидаги шимоли-ғарбий Сурияда 150 киши жабрланган. Ваҳима ва тиқилинч вақтида камида тўрт киши ҳалок бўлгани айтилган.
«Оқ дубулғалилар» инсонпарварлик ташкилоти аввалги зилзила чоғида шикастланган бинолар қулаб тушганини маълум қилди.
Гувоҳлар Reuters агентлигига Ҳатай вилоятидаги Антакя шаҳрида бинолар шикастланиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилганини айтишган - бу 6 феврал куни рўй берган ва Туркияда 44 мингдан ортиқ киши ҳаётига зомин бўлган олдинги зилзилалардан энг кўп жабрланган ҳудуд ҳисобланади.
Шундан буён Туркия ҳукумати 6 мингдан ортиқ афтершокларни қайд этишган, аммо ҳудудда бўлиб турган BBC журналистлари душанба кунги ер силкиниши олдингиларидан анча кўп бўлганини таъкидлашди.
Ҳозирча янги зилзилалар оқибатидаги вайронгарчиликларнинг ҳақиқий кўлами ва қурбонлар бўйича якуний маълумотлар йўқ.
Ҳатай вилоятининг Искандарун шаҳридаги йирик шифохоналар беморлар эвакуацияси ҳақида эълон қилган.
Антакя шаҳри мэри айрим одамлар харобалар остида қолиб кетгани ҳақида хабар берган.

Маҳаллий аҳоли вакили Муна ал-Умар Reuters агентлигига Антакя марказидаги палата лагерида яшаётганини айтган. «Мен оёғим остидаги ер ёрилади деб ўйладим. Яна афтершоклар бўларканми?» дея йиғлайди ва етти ёшли ўғлини бағрига маҳкам босади.
AFP журналисти Антакядаги янги зилзилалар туфайли осмонга чанг булути кўтарилганини айтади. Агентлик маълумотига кўра, аввалги зилзилалар чоғида жабрланган бир неча бино деворлари қулаб тушган. Тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ярадорлар бор.
Туркиянинг фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги (Afad) твиттер саҳифасида денгиз суви кўтарилиши хавфи туфайли соҳилга яқинлашмаслик сўралган хабар пайдо бўлди, аммо кейин бу твит ўчириб юборилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

14:42 / 07.06.2025
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

15:50 / 04.06.2025