09:03 / 22.02.2023
5853

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини эълон қилди

АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатларнинг бўлажак жазо чоралари Россиянинг икки мақсадли маҳсулотларни сотиб олишига таъсир қилади, деди Уолли Адейемо. Вашингтон яқин кунларда янги санкцияларни эълон қилмоқчи.

Фото: Reuters

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Украинага қарши уруши муносабати билан «яқин кунларда» унга қарши янги санкциялар эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда 21 февраль, сешанба куни Ташқи алоқалар бўйича кенгаш олдида чиқиш қилган АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо айтиб ўтди

АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлардан жарималар Россиянинг музлатгичлар ёки микротўлқинли печлар каби икки мақсадли маҳсулотларни сотиб олишига қаратилган, дея қўшимча қилди у. Бундай импорт Москвага қурол-яроғ учун зарур бўлган яримўтказгичларни олиш имконини беради, дея қайд этади Reuters.

Чеклов чоралари, шунингдек, нефть ва бошқа санкцияланган товарларнинг Россия Федерацияси билан чегарадош давлатлар орқали ўтказилишининг олдини олишга қаратилган бўлади, деди Адейемо. У тафсилотларни келтирмади.

Бундан ташқари, 30 дан ортиқ давлат расмийлари Россия билан бизнес юритувчи компаниялар, молия институтлари ва жисмоний шахсларга огоҳлантириш беради, деди АҚШ молия вазири ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, бундай бизнеснинг давом этиши жарималар билан таҳдид қилади. 

"Биз санкцияларимиз ва экспорт назоратимизга риоя қилмаганларни жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпини ташкил этувчи давлатлар коалициямиз билан иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ёки иқтисодиёти кундан-кунга кўпроқ изоляция қилинаётган Россияга моддий ёрдам кўрсатиш ўртасида танлов қилишга мажбур қиламиз", - деб таъкидлади америкалик расмий.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top