Жаҳон | 07:56 / 24.02.2023
8740
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бош ассамблеяси Украинани қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди

193 давлатдан 141 таси Россиядан Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади.

Фото: AP

БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессияси иштирокчиларининг аксарияти 23 февраль, пайшанба куни кечқурун «Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш» ва Россия қўшинларини мамлакатдан тўлиқ олиб чиқишга чақирувчи резолюция учун овоз берди. Ҳужжатни 193 давлатдан 141 таси ёқлади, 7 та давлат – Беларус, Мали, Никарагуа, Россия, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея вакиллари қарши овоз берган, 32 давлат, жумладан, Ҳиндистон ва Хитой бетараф қолган.

Шу пайтгача БМТнинг Украинадаги уруш бўйича резолюцияси энг кўп овозни ўтган йилнинг октябр ойида тўплаган, ўшанда 143 давлат Россиянинг Украинанинг Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорижжя вилоятларини аннексия қилганини қоралаган эди.

Халқаро ҳуқуққа кўра, БМТ Бош ассамблеяси резолюциялари мажбурий эмас.

Мавзуга оид