13:25 / 27.02.2023
11133

Украина Бош штаби: Россия кечаси Украинага қарши 14 та дрон ишлатди

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча кечқурун, дастлабки маълумотларга кўра, Россия томонидан учирилган 11 та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди, жами ҳаво ҳужуми пайтида россияликлар 14 та дрондан фойдаланган, деб хабар қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби Facebook’да. 

Фото: Getty Images

Киев атрофидаги ҳаво ҳудудида тўққизта дрон уриб туширилди, деди шаҳар ҳарбий бошқармаси раиси Сергей Попко. 

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, душман Shahed ўқ-дориларини қўллаган. Дрон ҳужуми икки тўлқинда амалга оширилган, имкон қадар ҳужум вақти чўзилган. Шу тариқа душман ўзининг тактик мақсадини – ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини йўқ қилишга ҳаракат қилган. Шу боис Киевдаги тунги ҳаво рейди узоқ беш ярим соат давом этди. Дастлабки маълумотларга кўра, инфратузилма объектларига зарбалар ва қурбонлар йўқ», — деб ёзди Попко ўзининг Telegram-каналида.

Россия ҳарбийлари ва Хитойнинг учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчиси Xi'an Bingo Intelligent Aviation Technology компанияси Россия Федерацияси учун дронларни оммавий ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 23 февраль куни ҳафталик Der Spiegel нашри хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, компания ZT-180 дронининг 100 та прототипини ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш ҳамда уларни 2023 йил апрелигача Россия Мудофаа вазирлигига тақдим этишга рози бўлган. Ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, бундай учувчисиз учиш аппарати оғирлиги 35 кгдан 50 кггача бўлган жанговар каллакни олиб юришга қодир. Мутахассисларнинг фикрича, дрон дизайни Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронига ўхшаб кетиши мумкин. 

Россия армияси Украинадаги ҳужумларда ҳамда турар жой бинолари, электр станциялари ва иссиқлик станцияларига ҳужум қилишда юзлаб шундай дронлардан фойдаланган. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top