12:49 / 28.02.2023
10132
Реклама

Жаҳон бозорида 17 йилдан бери етакчи бренд деб Samsung тан олинди

Фото: Samsung

Omdia маркетинг тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, Samsung кетма-кет 17 йил давомида TV-бозорида жаҳон етакчиси сифатида тан олинган. Компаниянинг ушбу юқори мавқейини сақлаб қолишга унинг инновацияларга доимий интилиши ва истеъмолчининг истакларини билиш имконини берган.

Samsung Electronics кетма-кет 17 йил давомида жаҳон TV-бозорида 1-ўринни эгаллаб келмоқда.

Omdia маркетинг тадқиқот агентлиги маълумотларига кўра, Samsung Electronics 2022 йилда қиймати бўйича жаҳон телевизор бозорининг 29,7% улушини қайд этди. Премиум телевизор бозорида улуши эса 46,2% ташкил этиб, бу кўрсаткич 2019 йилдан бери ҳар йили 40% дан баланд бўлмоқда.  

Юқори тасвир сифати ва бошқарув қулайлиги, илғор технологиялар ва фойдаланувчининг эҳтиёжлари каби мақсадларнинг барчасини ўз олдига қўйиб, Samsung компанияси уларни ишлаб чиқарилган ҳар бир қурилмада амалга оширишга интилади. Айнан тараққиёт билан қулайликни бирлаштирган ушбу ёндашув 2006 йилда компанияга жаҳон ТV-бозорида етакчи поғонани эгаллашга имкон берди. 

2022 йилга келиб эса мижозлар унинг юқори технологияли "авлоди" — Neo QLED 8K'ни баҳолашга мушарраф бўлишди. Neo QLED — бу Quantum Mini LED нур диодларидан фойдаланадиган мутлақо янги ёруғлик манбаси бўлган телевизорлар, ёруғлик стандарт аналогларидан 40 баравар кичик ва шу сабабли расмдаги пикселлар зичлиги ва сифат ошади. 

Шундай қилиб, Neo QLED телевизорлари ҳар қандай тасвирни янги ҳис-туйғулар билан тўлдиришга қодир. Фильм томоша қилиш, ўйин ўйнаш ёки ва шу каби бошқа кундалик вазифаларни бажаришда юқори сифатли дисплей тўлиқ уйғунлашишини таъминлайди, Dolby Atmos® ва Q-symphony технологиялари эса овозни кучайтириб органик уйғунликни юзага келтиради. 

Ушбу нуфузли унвонга эришишда Samsung компанияси барча содиқ мижозларга ўз миннатдорчилигини билдиради. Ва албатта, янги технологияларни тақдим этишда давом этиб, дунё бозорида етакчи ўринларни эгаллаб боришга интилади!

Sayt: Samsung.uz

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @Samsunguzbekistan

Тelegram: t.me/SamsungUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top