09:36 / 01.03.2023
2748

China Southern Airlines Пекин ва Тошкент ўртасида парвозларни тикламоқда

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда. Биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 26 мартига мўлжалланган.

Фото: Nicholas Williams

Рейслар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда авиаташувчи ҳам ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

Top