Мудофаа бюджетини тўлдириш: Данияда давлат байрами бекор қилинди
Парламент қарори билан Буюк Ибодат куни Данияда бундан буён расмий байрам ҳисобланмайди. Кутилганидек, бу чора ғазнага тахминан 400 миллион евро жалб қилади.

Фото: TVP
Даниянинг бир палатали парламенти – Фолкетинг мамлакатда 17-асрдан бери нишонланиб келинаётган Буюк Ибодат кунининг давлат байрами сифатидаги мақомини бекор қилиш учун овоз берди. 28 февраль, сешанба куни қабул қилинган қарорни 95 депутат қўллаб-қувватлади, 68 депутат қарши чиқди. Бош вазир Метте Фредериксен (социал-демократ) ҳукумати томонидан илгари сурилган чора мудофаа бюджетини молиялаштиришни кўпайтиришга қаратилган. Вазирлар маҳкамаси ҳисоб-китобларига кўра, қўшимча иш куни давлат ғазнасига тахминан уч миллиард Дания кронасини (400 миллион евро) олиб келиши керак.
Ҳукумат 2033 йилда эмас, балки 2030 йилда НАТО талаб қиладиган ЯИМнинг икки фоизини ташкил этиш мақсадига эришиш учун мудофаа бюджетига қўшимча даромад сарфлаш ниятида. Бу ҳаракат Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида зарур, деди Фредериксен.
«Менимча, яна бир кун ишлаш муаммо эмас», деди ҳукумат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, расмийлар мудофаа, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва яшил ўзгаришлар бўйича «катта харажатлар»га дуч келишмоқда ва «маневр қилиш учун молиявий имконият йўқ».
Янги ҳукумат тегишли режаларни 2022 йил декабрь ойида эълон қилди.
Дания касаба уюшмалари конфедерацияси бунга жавобан норозилик петициясини бошлаб юборди, унда 470 мингдан ортиқ имзо тўпланди. Бирлашган касаба уюшмалари ҳаракати ҳам ҳукуматни референдум ўтказишга чақирди. Бироқ ташкилотчилар таклифни референдумга қўйиш учун зарур бўлган қўллаб-қувватловни ололмади. Февраль ойи бошида Копенҳагендаги парламент биноси олдига 50 мингга яқин одам ҳукумат режаларига қарши норозилик намойишига чиққан эди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таниқли турк ошпази Бурак Ўздемир Bektemir Residence’да ресторан очмоқда
Ўзбекистон | 19:00
-
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
Жаҳон | 18:52
-
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов
Ўзбекистон | 18:31
-
Астронавт коинотдан Ер устидаги улкан спрайтни кўрсатди
Жаҳон | 18:13
Мавзуга оид

14:23
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025
Данияда Писториус Болтиқбўйининг хавфсизлиги муҳимлигини таъкидлади

22:06 / 27.06.2025