Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кристиан Эриксен Дания — Украина учрашуви вақтида ҳушидан кетди. Ўйин тўхтатилди
2021 йил июнида Дания ва Финландия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида ҳам Эриксеннинг юраги тўхтаб қолганди. Ўшандан буён 34 ёшли футболчи кардиостимулятор билан ўйнаб келмоқда.
Дания ва Украина миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг 65-дақиқасида даниялик ярим ҳимоячи кўксини ушлаб майдонга йиқилди ва шифохонага олиб кетилди.
Ушбу ҳолатдан сўнг жамоалар учрашувни давом эттирмасликка қарор қилди.



Ўйин тўхтатилган пайтда Дания 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди.
Дания футбол иттифоқи Кристиан Эриксен ҳушига келганини маълум қилди.
“Кристиан Эриксен ҳушида ва ўзини яхши ҳис қилмоқда”, — дейилади баёнотда.

2021 йил июнида Европа чемпионати доирасидаги Дания ва Финландия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида ҳам Эриксеннинг юраги тўхтаб қолганди. Ўшандан буён 34 ёшли футболчи кардиостимулятор билан ўйнаб келмоқда.
Мавзуга оид
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
13:56 / 21.01.2026