Ўзбекистон | 11:42 / 02.03.2023
2756
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил учун статистика дастурини тасдиқлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди.

Фото: Getty Images

Дастур ўзида қуйидаги ташкилотлар томонидан шаклланадиган статистика маълумотлари рўйхатини акс эттиради:

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги;

расмий статистикани тайёрловчилар (миллий статистика тизимининг бир қисми бўлган  давлат бошқаруви органлари ва (ёки) уларнинг бўлинмалари);

маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар (маълумотларни расмий статистикани тайёрловчиларга тақдим этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари).
 
Маълумот учун: бир йиллик статистика дастури кўп йиллик статистика дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилади.

Бир йиллик статистика дастурида қуйидаги вазифалар назарда тутилади: 

расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

расмий статистикани тайёрловчилар томонидан ўтказилиши лозим бўлган статистика кузатувларини ташкил этиш;

маъмурий маълумотларни тайёрлаш ва расмий статистикани тайёрловчиларга тақдим этиш;

статистика регистрларини ишлаб чиқиш ва юритиш;

расмий статистикани тарқатиш. 

Бир йиллик статистика дастури ҳар бир расмий статистикани тайёрловчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва тарқатиладиган статистика маълумотларининг уларни бажариш даврийлиги ҳамда муддатлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхатини ўз ичига олади.

Статистика дастурида белгиланган ишларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 195,2 млрд сўм ажратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид