Хитойда қувватни бир ярим ой ушлаб турадиган смартфон чиқарилди
10600 мА·с аккумулятор ва катта динамикка эга арзон смартфон тақдим этилди.

Фото: Gizchina
Хитойнинг Fossibot бренди зарбага чидамли ва 10600 мА·с сиғимли катта батареяга эга бўлган F101 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда Gizchina портали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Fossibot ёш бренд бўлиб, унинг дебют смартфони айнан F101 модели ҳисобланади. Қурилма 5,45 дюймли HD+ экран, 24 мегапикселли асосий камера, 5 мегапикселли қўшимча датчик ва 0,3 мегапикселли сенсор билан жиҳозланган. Олд томонда 8 мегапикселли селфи камераси мавжуд.
Смартфон MediaTek Helio А22 арзон чипи, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотирага эга.
Шу билан бирга, Fossibot F101 да асосий урғу 10600 мА·с сиғимли аккумуляторга қаратилган бўлиб, бу смартфонга 44 кун давомида кутиш режимида ишлаш имконини беради. Бундай катта батареяни 18 ватт «зарядка» билан қувватлантириш тавсия этилади.
Бундан ташқари, смартфонга 3,5 Вт қувватга эга катта динамик ўрнатилган бўлиб, корпус IP68, IP69 ва ҳарбий MIL-STD-810G стандартларига мувофиқ сув ва чангдан ҳам ҳимояланган.
Биринчи Fossibot смартфони 140 доллар (тахминан 1,6 млн сўм) нархда сотувга чиққан.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025