Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Словакия Иқтисодиёт вазирлигининг Икки томонлама савдо масалалари бўйича ҳамкорлик департаменти директори Даниэла Коладова билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Shutterstock
Музокараларда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда юқори даражадаги учрашув ва ташрифларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Словакия томони Ўзбекистон билан кенг қамровли ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. Словакия бизнес тузилмалари ўзбек ишбилармон доиралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Бу соҳадаги алоқаларга янги туртки бериш мақсадида жорий йилда Словакия иқтисодиёт вазири бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва унинг доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишини ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Словакия бизнес форумини уюштириш ҳамда Словакиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
08:54 / 18.03.2026
Тоскана президенти июл ойида Ўзбекистонга ташриф буюради
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026