Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоскана президенти июл ойида Ўзбекистонга ташриф буюради
Италиянинг Тоскана ҳудуди президенти Эудженио Жани жорий йил июл ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда. Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Абат Файзуллаев Флоренция шаҳрида Тоскана ҳудуди президенти Эудженио Жани билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида томонлар бўлажак ташриф дастурини муҳокама қилиб, Тоскана ва Бухоро вилояти ўртасида иқтисодий, инвестициявий, савдо ва маданий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш масаласини кўриб чиқишди.
Қайд этилганидек, мазкур ҳужжат ҳудудлараро алоқаларни институционал асосда ривожлантириш, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Италия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тоскананинг етакчи компаниялари ва бизнес ҳамжамияти вакиллари иштирокида қатор учрашувлар ҳамда бизнес-форум ташкил этилиши режалаштирилган.
Делегация таркибига тўқимачилик, чарм саноати, фармацевтика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика ва сертификатлаш соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар вакилларини жалб этиш кўзда тутилган.
Учрашувлар давомида ташриф кун тартиби, делегация таркибини шакллантириш, бизнес-форум ўтказиш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Флоренция шаҳарлари ўртасида маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026