Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда кўп қаватли уйнинг томи ёниб кетди
Ёнғинни ўчиришга 12 та ёнғин қутқарув бўлинмалари жалб этилган.
2023 йил 5 март куни соат 17:33 да вилоят ФВБга Андижон шаҳар 1-кичик даҳа А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шундан сўнг ҳодиса жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб соат 18:26 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг тахминан 250 метр квадрат том қисми ёниб зарарланган. 300 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Аввалроқ, 2022 йил 20 ноябр куни Андижон шаҳрининг 3-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг томи ёниб кетганди.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026