Жаҳон | 10:34 / 06.03.2023
6160
1 дақиқада ўқилади

Британия: Украинада яқиндан жанг олиб бориш ҳолатлари кўпайди

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги навбатдаги таҳлилига кўра, Россия ҳарбий етакчилари уришаётган бўлинмалар қўмондонларидан ҳужумкор операцияларни ўтказишни талаб қилишда давом этмоқда, бу эса охир-оқибат ёмон жиҳозланган рус пиёда аскарлари иштирокида яқин масофадан жанг олиб боришга олиб келяпти. 

Фото: EPA-EFE

Мисол тариқасида, 2023 йил февраль ойининг охирида Серпуховдан сафарбар қилинганлар Украина Қуролли Кучларининг мустаҳкамланган ҳудудига техника ёрдамисиз, фақат ўқотар қуроллар ва белкураклар билан ҳужум қилиш учун юборилганини келтирилган

Ўшанда россияликлар катта йўқотишларга учраган. Улардан бири: «Бу биз учун қирғин бўлди!.. Қанчадан-қанча аскарларимиз ҳалок бўлди ва яраланди. Биз ҳужумга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр эмас эдик», деганди. 

Гап, афтидан, рус аскарлари томонидан қўл жанги учун ишлатиладиган ва жанг майдонидаги самарадорлиги «айниқса, Россияда афсоналаштирилган» сапёрлар белкураклари ҳақида бормоқда, деб ёзади Британия вазирлиги. 

«Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада яқиндан жанг олиб бориш ҳолатлари кўпайди. Бу, эҳтимол, Россия қўмондонлигининг ўқ-дорилар йўқлиги сабабли, асосан, пиёда аскарларни ўз ичига олган ҳужумкор ҳаракатларни талаб қилишда давом этаётгани натижасидир», дейилади шарҳда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид