Иқтисодиёт | 09:22 / 06.03.2023
29529
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилгани маълум бўлди

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, январь ойида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 1 064 та.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Корея – 949 та;
  • АҚШ – 110 та;
  • Ҳонгконг – 29 та;
  • Германия – 12 та;
  • Япония – 10 та;
  • БАА – 8 та. 

2022 йилда Ўзбекистон 34 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. 

2022 йилда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 11 159 та.

Мавзуга оид